Ўзбекистон Швейцарияни оффшорлар рўйхатидан чиқарди

Дата: 17:37, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Швейцарияни оффшорлар рўйхатидан чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, Швейцария Конфедерацияси кантонлар (Женева, Нешеталь (Невшаталь), Фрибург, Цуг) имтиёзли солиқ режими берувчи ва молия операцияларини амалга оширишда маълумотлар беришни кўзда тутмайдиган Давлатлар ва ҳудудлар рўйхатидан (оффшор ҳудудлар) чиқарилди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил 1 июлда томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасидаги даромад ва капитални иккитомонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳақидаги келишувга ўзгартишлар киритган эдилар.

Шундай қилиб, Швейцария Конфедерациясида рўйхатдан ўтган ёки ушбу давлат банкларида ҳисобга эга контрагентларга пул маблағлари ўтказиш оффшор ҳудудлари учун кўзда тутилган валюта операцияларининг асослилигига доир мониторинг остига тушмайди, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: