Ўзбекистон Сингапурда MICE-туризм бўйича элчи тайинлади

Дата: 11:31, 07-08-2019.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон MICE-туризм бўйича элчи тайинлади (инглиз тилидан – Meetings, Incentives, Conferences, Events), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров Филлип Танга сертификат бериб, уни Ўзбекистоннинг MICE-туризм бўйича элчиси деб эълон қилди. Тақдирлаш маросими ўзбек маданияти кечаларида бўлиб ўтди, унда фотокўргазма, ўзбек дизайнерларининг мода намойишлари, Begim парфюм бренди ва Visit Uzbekistan журнали тақдимоти ҳам намойиш этилди", - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Ф. Тан – Сингапур молиячиси ва жамоат арбоби, «Citystate Capital Asia» компанияси гуруҳи молия директори, «Pegasus Travel Management» ва «Kinetica» компаниялари раиси, шунингдек, бизнес ва туризм соҳасидаги бир қатор жамоат ташкилотлари етакчилик қилмоқда.

"Мен Ўзбекистон ҳукумати ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан менга берилган бундай ишонч учун жуда миннатдорман. Ўтган йили Сингапурдан Ўзбекистонга сайёҳлик сафарларининг умумий ҳажми 60% га ошгани, ишончим комилки, бу фақат бошланишдир. Сингапур ишбилармон доиралари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар динамикасини қизиқиш билан кузатмоқда ва мамлакатларимиз ўртасида, хусусан, инвестиция ва савдони чуқурлаштириш соҳасида ишбилармонлик ҳамкорлигининг катта салоҳиятини кўрмоқдаман", – деди Ф.Тан.

Тан Ўзбекистон элчихонаси билан Сингапурда ҳамкорлик қилиб келаётгани, бундан кейин инвестиция компаниялари Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилаётгани қайд этилди.

 

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: