Ўзбекистон Сингапурни апрелдаги туристик кўргазма ва октябрдаги соҳа ярмаркасига таклиф қилди

Дата: 17:13, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Сингапурни апрелдаги туристик кўргазма ва октябрдаги соҳа ярмаркасига таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Анвар Шараповнинг Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли бин Бахарудин билан бўлган учрашувида сўз кетди.

Қўмита раҳбари Сингапур туристик компанияларининг Тошкентда 13-14 апрелда бўлиб ўтадиган “Дам олиш дунёси” Халқаро кўрзамасига ташрифини уюштиришни таклиф қилди. Шунингдек, муассаса Сингапур муассасалараро диний қўмитаси раиси ва қатор маҳаллий ОАВ вакилларининг 2017 йил 5-7 октябрда ўтказиладиган Тошкент халқаро туристик ярмаркасига ташрифини уюштиришни ҳам таклиф этди.

Тарафлар учрашувда Сингапурдан Ўзбекистонга зиёрат сайёҳлигини ташкил этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: