Ўзбекистон синов лабораторияларини модернизация қилишга 5 млрд сўм ажратди

Дата: 09:53, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 2016 йил бошидан бери Ўзбекистон ҳукумати синов ва  ўлчов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жиҳозлашга 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳозирда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ва баҳолаш натижалари тан олинишини таъминлаш учун 2020 йилга қадар Миллий сифат инфраструктурасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Дастур доирасида “Ўзстандарт” агантлиги томонидан синов ва ўлчов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, уларни халқаро даражада рўйхатдан ўтказиш ва халқаро сифат стандартларини жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“2016 йилда синов ва ўлчов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жиҳозлашга 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди ва 172 дона юқори аниқликдаги ускуналар сотиб олинди. Натижада 276 янги синов услублари, бундан 64 халқаро даражада, ўзлаштирилди”, - деб таъкидлашди “Ўзстандарт”да.

Бундан ташқари, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида озиқ овқат, электротехника, текстиль, қурилиш маҳсулотлари соҳасида тўрт лаборатория халқаро рўйхатдан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: