Ўзбекистон сиёсий партияси имтиёзли кредит олишга кўмаклашмоқда

Дата: 17:38, 13-07-2014.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) “Диплом билан бизнесга-2014” конкурсининг 970 иштирокчисига имтиёзли кредит олишда кўмаклашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎзЛиДеПдан хабар беришларича, жорий йилда танловнинг турли босқичларида 1,5 мингдан зиёд ўғил-қизлар қатнашдилар. Ҳозирда 100 зиёд ёшлар вакиллари партия аъзолигига қабул қилинган.
Мазкур лойиҳа ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон Марказий банки билан биргаликда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлашга кўмаклашиш мақсадларида амалга оширилди.
2009-2013 йилларда лойиҳа доирасида 6 минг ўқувчи ўзининг тадбиркорлик соҳасидаги билимларини оширдилар, 2,8 минг қатнашчи тижорат банкларидан 13 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: