Ўзбекистон Ўсмирлар Олимпиа ўйинларига 12-лицензияни олди

Дата: 14:49, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Спорт акробатикаси бўйича ўзбекистонлик дуэт Ўсмирлар Олимпиа ўйинларига 12-лицензияни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ матбуот хизмати маълумотига кўра, 26 апрель куни Ўзбекистон гимнастика федерацияси Халқаро гимнастика федерациясидан мактуб қабул қилиб олди. Унда юқоридаги маълумот расман тасдиқланди.

Ушбу хат спорт акробатикаси бўйича 2018 йил 5-11 апрель кунлари спорт акробатикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Николай Евдокимов ва Хурсана Магмузовалардан ташкил топган жуфтлик Бельгияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги иштироки якунлари бўйича юборилган.

Қайд этиш зарурки, спортнинг ушбу турида Ўзбекистон учун ягона лицензия ажратилган. Шундай экан, мусобақаларга иккита жуфтлик (Никита Евдокимов/Хурсана Магзумова ҳамда Николай Евдокимов/Арина Юлушева) тайёргарлик кўради.

Ўқув-машғулот йиғинлари якунига кўра мураббийлар кенгаши улар орасидан энг яхшисини танлаб олади ва айнан ўша жуфтлик ўсмирлар Олимпиадасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамизки, МОК маълумотига кўра, айни пайтда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига 13 нафар ўзбекистонлик спортчи 11 та лицензия қўлга киритган: оғир атлетика – 3 та, байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та, академик эшкак эшиш – 2 та,
от спорти (конкур) – 1 та, таэквондо WTF – 1 та, спорт акробатикаси – 1 та.

Сурат манбаи: http://comiteolimpicoportugal.pt/jogos/jo-juventude-buenos-aires-2018/

Янгилик билан ўртоқлашиш: