Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот берди

Дата: 15:13, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот анжумани ўтказиб, унда давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган бепул ва пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон фуқаролари давлат томонидан кафолатланган тиббий кўмак турларини текинга олиши таъкидланди. Давлат томонидан белгиланган кафолатланган ҳажмдан ошиқча тиббий ва бошқа хизматлар қўшимча ҳисобланади ва улар учун фуқаролар томонидан белгиланган тартибда пул тўланади.
Текинга фақат тез тиббий ёрдам хизматлари, соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини хизматлари ва бир қатор давлат тиббий-профилактик муассасалар хизматларини, энг аввало, қишлоқ жойларида, шунингдек, иммунизация ва вакцинация хизматларини олиш мумкин.
Давлат бюджети томонидан бирқатор ижтимоий аҳамиятли касалликлар: сил, онкологик, психик, наркологик, эндокринологик касалликлар бўйича ихтисослашган тиббий ёрдам ҳам бепул кўрсатилади.
Шунигдек, давлат тиббиёт-профилактика муассасаларида аҳоли учун болаларни кўрикдан ўтказиш ва даволаш (касалхоналардан ташқари), 15-17 ёшар болаларни, чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича армияга чақирилувчи шахсларни кўрикдан ўтказиш ва даволаш, туғуриққа ёрдам хизматлари кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари), имтиёзли фуқаролар тоифаларни даволаш (ногиронлар, уруш фахрийлари, чин етимлар ва ҳ.к.) ҳам текинга амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: