Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги дорихоналар учун 70 доридан иборат минимал рўйхат лойиҳасини тайёрлади

Дата: 09:48, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Соғлиқни-сақлаш вазирлиги барча дорихоналарда бўлиши шарт бўлган дори воситалари ва энг зарур бўлган тиббий буюмлар минимал рўйхат лойиҳасини тайёрлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган хужжатга асосланган ҳолда.

Лойиҳа муассасанинг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тайёрланган.

Рўйхатга 70 турдаги дори воситалари ва энг зарур бўлган тиббий буюмлар кирган.

Эслатиб ўтамизки, янгиланган рўйхатни тузиш топшириғи Ўзбекистон президенти в.б.нинг “Аҳолини дори воситалари ва энг зарур тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.

Барча дорихоналарда бўлиши шарт бўлиб, белгиланган нархларда сотилиши зарур бўлган дори воситалари ва энг зарур бўлган тиббий буюмларнинг амалдаги минимал рўйхатида 20 турда тиббий моллардан ташкил топган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: