Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун дорилар рўйхатини тасдиқлади

Дата: 16:43, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дорилар рўйхатини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати тасдиқланди”, - деб хабар қилади Norma.uz сайтида.

Аниқлаштирилишича, рўйхат касаллик гуруҳи, номи ва коди кўрсатилган ҳолда 129 номдаги дори воситаларини ўз ичига олган.

Буйруқ Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июлда 2805-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 4 июлдаги 26-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: