Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлигида касалхоналардаги иссиқлик режими муҳокама қилинди

Дата: 17:52, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлигида йиғилиш ўтказилиб, унда муҳокама қилинган масалалардан бири даволаш-профилактика муассасаларида (ДТМ) иссиқлик режими бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, ушбу масала юзасидан ўтказилган текшириш натижалари, Республика Санитария-эпидемология Кенгашининг селектор йиғилишида муҳокама қилинди.

Айни пайтда ДТМ иссиқлик режими бўйича хавотир нега юзага келгани ва текширув режали ёки режадан ташқари эканлиги очиқланмаган.

Йиғилишда, шунингдек, республикада мактабгача ва умумтаълим муассасаларида ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан олиб борилаётган давлат санитария назорати ҳақида гап кетди.

Вазирлик даволаш-профилактика муассасалари ички дорихоналари томонидан дори воситаларини тайёрланиш ҳолати ҳам таҳлил этилди.

Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари ва соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари селекторда иштирок этдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: