Ўзбекистон соғлиқни-сақлаш вазирлигига рухсат этилган тиббий воситалар рўйхатини эълон қилиш топширилди

Дата: 18:18, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Соғлиқни-сақлаш вазирлигига муассаса веб сайтида рухсат этилган дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техникаларнинг давлат реестрини эълон қилиш топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу талаб юқори палата тўртинчи ялпи йиғилишида кўриб чиқилган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонунида мавжуд.

Сенатдан хабар қилишларича, шунингдек, соғлиқни-сақлаш вазирлигига рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини ҳамда дори воситалари ва бошқа тиббий воситалар тўғрисидаги бошқа расмий ахборотни жойлаштириш белгиланди.

Янги қонунда фармокологик воситаларнинг, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг клиникадан олдинги тадқиқотларини ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий тартиби ва шартлари белгиланмоқда.

Хужжат билан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, ташишга нисбатан қўйиладиган асосий талаблар, мамлакатимиз ҳудудига тиббий препаратларни олиб кириш ва мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш тартиби мустаҳкамланмоқда.

Шу билан бирга, қонун фармакологик назоратни амалга оширишга қўйилган талабларни, соғлиқни сақлаш муассасаларининг ушбу соҳадаги ваколатларини, функцияларини белгилаб бермоқда.

Бундан ташқари, дорихоналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ходимларини касбга тайёрлаш даражасига қўйиладиган талаблар белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: