Ўзбекистон “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини амалга оширишга 7,4 трлн сўм йўналтиради

Дата: 17:40, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини амалга оширишга 7,4 трлн сўм ва $194 млн йўналтиради, деб хабар Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат Ўзбекистон президентининг қарори билан 2016 йил 9 февралда тасдиқланган.

Дастур билан оилани, оналик ва болаликни ҳимоя қилувчи қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилган ишлар белгилаб берилган. Шунингдек, дастурда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, уларнинг соғлом авлод тарбиялашдаги роли, оила институтини мустаҳкамлашни кўрсатиб бериш кабилар айтиб ўтилган.

“2016 йилда олис ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли, энг аввало, аёллар учун ижтимоий, маиший ва тиббий шароитлар яратиш, қишлоқларда замонавий намунали уйлар қуриш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар сифатини ошириш ишлари давом эттирилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Хусусан, олис ва қишлоқ жойларда яшовчи камтаъминланган аёлларни маиший электр техникалар билан бепул таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, аҳоли камтаъминланган қатламларига мансуб қишлоқ аҳолисига катталар ва болалар кийимлари бериш ҳам кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: