Ўзбекистон Сочи ва Краснодардан туристик маршрутлар йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Сочи ва Краснодардан туристик маршрутлар йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар қилади ЎзТАГ Россия ОАВ асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон Сочи ва Краснодардан туристик маршрутлар йўлга қўйиш ҳисобига сайёҳлар оқимини кўпайтириш ниятида. Экспертлар йўналишни истиқболли, лекин қиммат деб баҳоладилар”, - дейилади РБК-Краснодар ўлкаси хабарида.
Uzbekistan Airlines компанияси лойиҳа ташаббусчиси бўлди. “РБК-Юг”га ташувчи вакили Жаҳонгир Мирзабековнинг айтишига кўра, авиакомпания Сочи ва Краснодардан учиш билан бир неча туристик йўналишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Улардан бири Краснодар ўлкасининг кўрсатилган шаҳарларини Ўзбекистоннинг Тошкент, Хива, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан боғлайди.
“Бугунда юқоридаги таҳлилдан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз туристик шаҳарларига ташриф буюришга қизиқиш катта. Олис хориждан туристик оқим йилдан йилга ўсмоқда”, - деб таъкидлади Мирзабеков.
Иккинчи йўналиш доирасида учишлар stopover (трансфер пунктида бир кундан зиёд тўхташ билан) схемасида Тошкент орқали кейинчалик Бангкок, Куала-Лумпур ва Сингапурга ўтиб кетиш тарзида амалга оширилади. Бунда Тошкент туроператорлари йўловчиларга экскурсия, трансфер ва яшашни таъминлайдилар.
Мирзабеков яқин орада икки мамлакат туроператорлари келишган ҳолда туристик маҳсулотлар тайёрлашларига умид қилмоқда. Йўлланмаларнинг тахминий баҳоси маълум эмас. Бироқ “Краснодар-Тошкент” рейсидаги эконом-тоифадаги чиптанинг минимал нархи 11 минг рублни ташкил қилади. “Лекин туристлар гуруҳлари учун махсус тарифлар тақдим этилади”, - деди у. Жорий мавсумда 3 минг пассажир ташиш режалаштирилмоқда.
“Пушти фил” турагентлигининг бош директори Алексан Мкртчяннинг фикрига кўра, ўзбек йўналиши туристик маънода катта салоҳиятга эга. Аммо бунга учишнинг қимматлиги тўсқинлик қилмоқда.
“Муаммо транспорт логистикасида. Масалан, уч кишилик оила бир томонга учиш учун 40 минг рубл атрофида сарфлайди. Нархлар пасаймас экан, йўналиш ривожланмайди”, - дейди Мкртчян.
Шунингдек, у Uzbekistan Airlines Краснодар ўлкасидан ўн йилдан бери учишини таъкидлади. Йўналишдаги 95% пассажирлар бизнесмен, ишчилар ва қариндошлари олдига кетаётган кишилардир.
Федераль миграция хизматининг Краснодар ўлкаси бошқармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кейинги йилларда бу ерга келаётган хорижликларнинг кўпчилигини ташкил қилади.
2011 йилда уларнинг сони хорижликлар умумий ададининг 24,5%, 2012 йилда – 27,8%, 2013 йилда – 27,4%, 2014 йилда – 16,6%, 2015 йилда – 14,5% ташкил этган.
“Ўзбекистон фуқаролари улушининг пасайишига қармасдан (2012 йилдан бери 12,6%), кейинги йилларда ушбу йўналишдан келувчиларнинг кўпчилигини ташкил қилади”, - деб таъкидланади ФМХБ материалларида.