Ўзбекистон солиқчилари тадбиркорларга телефон орқали маслаҳатлар беради

Дата: 13:07, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорларга электрон ҳисобот топшириш масалалари бўйича телефон орқали маслаҳатлар беради. Бу, солиқ-тўловчи юридик шахсларни босқичма-босқич электрон ҳисобот тарзига ўтказиш билан боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ДСҚдан хабар қилишларича, тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатиш мақсадларида ОАВ, ижтимоий тармоқларда кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш режалаштиришган.
Бундан ташқари, барча солиқ бошқармалари ва инспекцияларига тадбиркорларга электрон ҳолда ҳисобот топширишни амалда ўргатиш мумкин бўлган алоҳида хоналар ажратиш, бу ерда уларни зарур тарқатма қўлланмалар ва видео материаллар билан таъминлаш топширилган.
Жойларда эса корхона раҳбар ва ҳисобчилари орасида мунтазам анкета сўровлари ўтказиш ва олинган натижалар асосида ҳар ой охирида ДСҚ тегишли таклифлар киритиш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: