Ўзбекистон Солиқ қўмитасида тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш бўйича доимий штаб ташкил этилади

Дата: 17:19, 25-11-2015.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасида ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида чеклов ва тўсиқларни бартараф қилишга доир мурожаатларини қабул қилиш бўйича доимий штаб ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДСҚ маълум қилишларича, штаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси президиумининг 2015 йил 14 сентябрдаги йиғилиши қарори асосида ташкил этилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Адлия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ССПнинг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: