Ўзбекистон спайслар ва чекиш аралашмаларини тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилади

Дата: 22:32, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон спайслар ва чекиш аралашмаларини тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилади. Бу ҳақида ҳукумат қошидаги Наркотикларни назорат қилиш бўйича миллий маркази директори Аҳмад Мансуров хабар қилди.

“Хужжат қабул қилинганидан кейин, ҳар қандай, ҳатто, энг кичик спайслар ва чекиш аралашмалари ҳам жиноий жавобгарликка тушади”, – деб хабар берди А.Мансуров.

Унинг маълумотларига кўра, ҳозирда хужжатни ишлаб чиқиш ишлари якунланмоқда. Унинг билан “Ўзбекистон ҳудудига наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тўғрисидаги” қарорга қўшимча ва ўзгартишлар киритилади.

Антинаркотик марказ директори Ўзбекистонда спайсларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадларида миллий марказ асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш, қонунчилик ва профилактик характердаги таклифларни ишлаб чиқиш бўйича муассасалараро ишчи гуруҳи ташкил этилганини маълум қилди.

“Кейинги пайтда дунёда спайслар ва чекиш аралашмаларини тарқатиш муаммоси долзарб бўлиб бормоқда. Улар инсон марказий нерф тизимига оғир наркотиклардан кўра ёмон таъсир қилади”, – деб ҳисоблайди А.Мансуров.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар маълумотлар базаси яратилди. Бугунга келиб, бу ерда 66 минг наркожиноятлар рўйхатга олиниб, тизимлаштирилган. Келажакда база такомиллаштирилади.

А.Мансуров кейинги босқичда маълумотлар базасини унификация қилиш ишлари давом эттирилишини, бу эса ундан хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва наркотикларга қарши фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фойдаланиши учун имкон яратишини таъкидлаб ўтди.

Наркотикларни назорат қилиш бўйича миллий маркази маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда 2,298 тонна наркотиклар ноқонуний айланмадан олиб қўйилди. 2013 йилда ушбу кўрсаткич 2,326 тоннага тенг бўлган. 2014 йилда аниқланган наркожиноятлар сони 13% ёки 6,698тагача камайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан Россия ва Европа мамлакатларига наркотик моддалар ташиладиган “шимолий маршрут” номини олган дунёдаги энг йирик йўл ўтади. У орқали ҳар йили 100 тоннагача қаттиқ таъсир қилувчи наркотиклар ташилиши тахмин қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: