Ўзбекистон спорт мактабларига энди фақат танлов асосида кириш мумкин

Дата: 16:37, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон спорт маҳорати мактабларига энди фақат танлов асосидагина ўқишга кириш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу ва бошқа меъёрлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги “Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 18-сон қарори билан тасдиқланди.

Хужжатга кўра, танлов асосида қабулни ташкил этиш учун ОАВ конкурс ҳақида тегишли эълон уни ўтказишдан икки ой олдин чиқарилиши ва унда танлов шартлари келтирилиши зарур.

Спортчиларни синаш ва танлаб олиш қабул комиссияси томонидан ўтказилади. Хужжатлар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача қабул қилинади. Конкурс синовлари эса 15-25 августда бўлиб ўтади.

Қоидага кўра, мактабга миллий терманинг асосий таркиби ёки заҳира таркиби аъзолари бўлган олимпиа заҳиралари коллежлари ёки спорт мактабларни битирган 17 ёшдан ошган спортчилар қабул қилинади.

Даъвогарларнинг уқувлари 100-баллик тизимда баҳоланади. Бундан 70 баллгача жисмоний тайёргарликка ва 30 баллгача умумий тайёргарликка берилади. Баллар тенг бўлиб қолса қўшимча суҳбат ўтказилади.

Агар қабул режаси бажарилмаса қўшимча қабул эълон қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: