Ўзбекистон спортчилари Россияга авиачипталарни Маданият вазирлигидан хат бўлган тақдирда сўмга сотиб олишлари мумкин
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати спортчиларга Россияга авиачипталарни Маданият вазирлигидан халқаро спорт мусобақаларига йўлланма хати бўлган тақдирда сўмга сотиб олишларига рухсат берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунинг учун ҳукумат махсус қарор билан Ўзбекистондан халқаро рейсларга миллий авиаташувчилардан билетларни сўмда сотиб олиш ҳуқуқи бўлган шахслар рўйхатига ўзгартишлар киритди. Бу рўйхатга спортчилар ва спорт делегациялари киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат миллий авиакомпанияга Ўзбекистон резидентларига халқаро йўналишлардаги авиачипталарни хорижий валютага сотишга боланғич жўнаш пункти Ўзбекистонда бўлган ҳолда ўтган йилнинг 15 июнидан рухсат берган эди. Ҳозирда ушбу тартиб фақат Россия шаҳарларига рейслар учун амал қилмоқда.