Ўзбекистон спортчилари Токио Олимпиадаси лицензияси учун 100 млн сўмдан мукофот оладилар

Дата: 15:38, 23-11-2018.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси (МОҚ) 2020 йилдаги Токио Олимпиадасига лицензия олган ҳар бир спортчи 100 млн сўмдан мукофот олиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу янги тартиб МОҚнинг Ўзбекистон термасини халқаро мусобақаларга муносиб тайёрлаш мақсадида спорт соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларнинг бир қисми бўлди. Шу билан бирга, Токио-2020 Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиш қўмитанинг бош вазифасидир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонлик сопртчилар орасида Токио Олимпиадасига биринчи йўлланмани теннисчи, Индонезиядаги Осиё ўйинларининг ғолиби Денис Истомин қўлга киритган эди.

Сурат манбаи: http://olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: