Ўзбекистон ССП аъзолари Хитойда онлайн майдончага эга бўлдилар
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Хитойнинг “Jumore E-Commerce Co.Ltd” компанияси Ўзбекистоннинг миллий павильонини онлайн режимда манзилида жорий қилди. Бу ердаги маълумотлар тизимли равишда янгиланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва “Jumore E-Commerce Co.Ltd” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми билан кўзда тутилган бўлиб, у экспорт ҳажмини оширишга қаратилган.
ССП маълумотига кўра, ушбу майдонча афзалликлари сифатида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси аъзолари хитой ширкати электрон савдо майдончасида ўз маҳсулотларини жойлаштириши ва савдо қилиши мумкинлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Электрон майдонча кимё, нефтекимё, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноат, машинасозлик, истеъмол молари, металллар, кўмир, минерал ресурслар кабиларни ўз ичига олган.
Батафсил маълумотлар ССП сайтида мавжуд.