Ўзбекистон ССП Европа ва Марказий Осиё бизнес-ҳамжамиятлари учрашувида иштирок этади

Дата: 18:05, 26-05-2015.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 5 июнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) Eurochambres ташкилоти ялпи ассамблеясида иштирок этади. Унинг доирасида “ЕИ – Марказий Осиё” форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Eurochambres расмий сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, Юрмаладаги (Латвия) форум доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркменистон вакиллари ўз мамлакатларидаги бизнес қилиш имкониятлари ҳақида сўлаб берадилар.

Эслатиб ўтамизки, Eurochambres ассамблеясига ЕИ, ЕС, Россия, Беларусь, Украина, Молдавия, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, шунингдек, МО мамлакатлари бизнес ташкилотлари кирадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: