Ўзбекистон ССП “Интернет, коммуникациялар ва ахборот” кўргазмасида иштирок этади
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 23 майдан 25 майгача Савдо-саноат палатаси (ССП) ҳар йили ўтказиладиган “INTERCOM – Интернет, коммуникациялар ва ахборот” кўргазмасида иштирок этади, деб хабар беради ССП матбуот хизмати.
“Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – миллий ахборот маконини фойдаланувчилар учун мавжуд энг яхши контент намуналари ва ахборот хизматларини тақдим этиш, электрон хизматлардан фойдаланишда янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, миллий ахборот ресурслари ва турли мазмундаги хизматларини ривожлантиришдан иборат”,- дейилади хабарда.
Кўргазманинг “Электрон хизматлар шаҳри” номли муҳим бўлими махсус стенд ёрдамида ташкил этилади. Унда давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан тақдим этилаётган кенг турдаги электрон давлат хизматлари тақдим этилади.
Сурат манбаи: https://chamber.uz/ru/news/214