Ўзбекистон ССП республика ҳудудларидаги фаолиятини кенгайтиради

Дата: 16:31, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республика ҳудудларидаги бўлимлари фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу мақсадда Тошкентда “Ҳудудий бўлинмаларнинг экспортчи саноат корхоналарига ташриф буюриш, шунингдек, уларга ССПнинг хизматларини кўрсатиш ва маълумотлар бериш самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар ўтказилди.

ССП хабар беришларича, тадбирда палата вилоят бўлимларининг экспортни илгари суриш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлинмалари бошлиқлари қатнашдилар.

Семинар доирасида ижроя қўмитаси масъул ходимларининг тадбирларга ташриф буюриш, ҳисоботлар топшириш жараёни, шунингдек, озиқ-овқат, текстиль ва қурилиш саноатида ахборот пакетларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги тақдимотлари тақдим этилди.

Иштирокчиларга семинар якунлари бўйича тақдимотлар, шунингдек, вилоят марказларида ССП ахборот-маслаҳат марказлари директорлари иштирокида шу каби семинарлар ўтказиш учун ахборот пакетлари топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: