Ўзбекистон ССП ресторан ва меҳмонхона тадбиркорлигини юритиш бўйича таълим семинари бўлиб ўтди

Дата: 15:14, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида (ССП) ресторан ва меҳмонхона тадбиркорлигини юритиш бўйича таълим семинари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССПдан хабар беришларича, иқтисодиётнинг ресторан ва меҳмонхона тармоқдарини модернизация қилиш ва кўплаб хорижий меҳмонларни жалб қилган ҳолда халқаро тадбирларни ўтказишда хизмат сифатини яхшилаш учун палата қошида Ресторан ва меҳмонхона бизнесини ривожлантириш бўйича қўмита ташкил этилган.

Семинарнинг асосий мавзуси – ресторан ва меҳмонхона тадбиркорлиги соҳасидаги солиқ қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлардан иборат бўлди. Семинар доирасисда Давлат солиқ қўмитасининг бош солиқ инспектори С.Боймуродовнинг тақдимоти ўтказилди.

Хусусан, жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўйича ўзгартишларга мувофиқ, мулк даромадларининг минимал ставкаси 8,5% даражасида белгиланган. Агар жисмоний шахс мулкини ижарага бериб ойига 300 минг сўм олаётган бўлса, минимал ставка бўйича у ойига 25,5 минг сўм миқдорда солиқ тўлаши зарур.

$1 = 2484,15 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: