Ўзбекистон ССП тадбиркорлар орасида сўров ўтказмоқда

Дата: 14:41, 14-07-2016.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) тадбиркорлар орасида сўров ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП сайтидаги маълумотга кўра, сўров “тадбиркорлик фаолияти ва унинг муаммоли жиҳатларини ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ваколатлари доирасида амалий кўмак кўрсатиш мақсадларида” ўтказилмоқда.

Аниқлаштирилишича, сўровнома палата сайтининг “Интерактив хизматлар” бўлимида жойлаштирилган.

Таъкидланишича, сўров натижалари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: