Ўзбекистон ССП томонидан $76 млнлик экспорт қўллаб-қувватланди

Дата: 17:39, 13-07-2014.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2013 йилда Савдо-саноат палатаси кўмагида мамлакатдаги 96 корхона қиймати $76 млнлик маҳсулотларини экспорт қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Савдо-саноат палатасидан хабар қилишларича, кейинги 10 йил ичида палатанинг ана шу фаолият йўналишига талаб жуда кучли бўлди. Мисол учун, агар 2004 йилда фақат 10 корхонага экспорт кўмаги кўрсатилган бўлса, ўтган йил якунлари бўйича бундай корхоналарнинг сони ўн бараварга ўсди.
Жами ўтган йили палата хизматларидан 304 минг тадбиркорлик субъектлари фойдаланди. 2004 йилда эса бундай корхоналар сони 27 мингдан ошмаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: