Ўзбекистон ССП туризмни ривожлантириш бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 15:29, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Савдо-саноат палатасида Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича эксперт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йиғилишда Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича эксперт кенгаши фаолиятининг мақсад ва вазифалари, меҳмон уйлари хизматларини тақдим этишни  ривожлантириш имкониятлари, эко-туризмни ривожлантириш бўйича чоралар, Президентнинг “Ички туризмни ривожлантириш орқали ҳудудларнинг тезкор ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси вакили ички ва ташқи туризм статистикаси, сайёҳларнинг ҳаракатланиш шакллари, ички туризмни қўллаб-қувватлаш дастурининг йўқлиги, йўл инфратузилмасини заиф ривожланганлиги, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга чақириш зарурлиги ҳақида маълумот берди” - дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг матбуот хизмати хабарида.

Экспертлар туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини муҳокама қилдилар ва ўз истак ва таклифларини билдирдилар. Мутахассислар йиғилишда Эксперт кенгашининг 2018 йил учун иш режасини ҳам муҳокама қилдилар.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/nashi_obzori/kak_torgovo-promyshlennaya_palata_pomogaet_svoim_chlenam

Янгилик билан ўртоқлашиш: