Ўзбекистон ССП украин экспорт форумида қатнашишни истаган тадбиркорларга кўмак беради

Дата: 17:22, 25-04-2017.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо саноат палатаси (ССП) Украинанинг III миллий экспорт форумида қатнашишни истаган тадбиркорларга кўмак беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форум 24-25 майда Украина Савдо саноат палатасида бўлиб ўтади, деб ёзади 24 апрелда Ўзбекистон ССП матбуот хизмати.

Экспорт форумида бизнес ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, молия-банк тармоғи, суғурта компаниялари, халқаро институтлар вакиллари қатнашадилар.

Форумда экспорт стратегиясини амалга ошириш йўллари, Украинада ва жаҳонда савдо соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар, украин экспортидаги тамойиллар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 28 мартда Украина иқтисодиёт вазирлиги мамлакат Миллий экспорт стратегияси лойиҳасини тақдим этган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: