Ўзбекистон ССП ва Халқаро савдо палатасининг Украина миллий қўмитаси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Дата: 16:47, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2 ноябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Халқаро савдо палатасининг Украина миллий қўмитаси ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳужжат Ўзбекистонда грант ва халқаро донорлар маблағлари жалб қилиш ҳисобига қўшма сармоя лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришга қаратилган. У украин компаниялари ва молия ширкатларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишни ҳам фаоллаштиради”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ССП.

Бундан ташқари, пойтахтда ишбилармон доиралар иштирокида ўзбек-украин бизнес-форуми ва кооперация биржаси ҳам бўлиб ўтди.

Украин делегацияси таркибига ун ва дуккакли экинлар билан ишловчи ускуналар, нефть ва газ бурғулари учун технологиялар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, қатор украин савдо уйлари вакиллари кирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: