Ўзбекистон ССПда малакали мутахассисларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинади
Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида малакали мутахассисларни жалб қилиш масаласи муҳокама, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Палата маълумотларига кўра, бу ерда малакали мутахассисларни жалб қилишнинг долзарб масалалари ва малака ошириш муаммолари ҳамда уларни ҳал қилиш йўлларини ҳам аниқлаб олиш режалаштирилган.
Учрашув тадбиркорлар ва ходимларни бошқариш соҳаси мутахассислари иштирокида ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “DaVinci Solutions” МЧЖ томонидан ташкил этилган.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад HR-менежмент соҳасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш ва соҳа ривожига ҳалақит бераётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.