Ўзбекистон ССПда ўзбек-россия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 17:53, 14-06-2017.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – 20 июнда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида (ССП) ўзбек-россия бизнес-форуми ва кооперация биржасини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон ССП ва Томск ССП (РФ) томонидан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ССП маълумотига кўра, бундан кўзланган мақсад – тажриба алмашиш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.

Томск вилояти делегацияси таркибига озиқ овқат маҳсулотлари, сув, тупроқда токсик аралашмаларни назорат қилиш ускуналари чиқарувчи “Томьаналит” МЧЖ, сувни тозалаш учун фильтрловчи воситалар ишлаб чиқарувчи “МФО Компоненты” ширкатлари бор.

Шунингдек, тадбирда россиянинг нефтегаз саноатида кадрларни ўқитиш ва қайта ўқитиш дастурлари ишлаб чиқувчи “Компания ОЙЛТИМ” компанияси, металлоконструкциялар, электроника ва дастурий комплекслар, инжиниринг воситалари ишлаб чиқарувчи “Завод приборов и средств автоматизации “ЭлеСи” МЧЖ ҳам қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: