Ўзбекистон статистика қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўйича тўплам чиқарди

Дата: 10:22, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” номли тўпламини чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, статистика тўпламида ҳам мамлакат, ҳам вилоятлар бўйлаб аграр тармоқ иқтисодиёти кўрсаткичларини характерловчи асосий маълумотлар чоп этилган.

Хусусан, тўпламда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмлари ва ялпи ички маҳсулотдаги улуши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар сони, экин майдонлари, ялпи ҳосили ва ҳосилдорлик, чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, янги тўпламда фермер хўжаликлари ҳамда дехқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари фаолияти ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги улуши тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Унда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, қишлоқда хусусий тармоқ ривожи, деҳқончилик ва чорвачиликдаги таркибий ўзгаришларга доир маълумотлар ҳам бор. Маълумотлар қишлоқ хўжалиги тармоғи ва қишлоқ хўжалиги тоифалари бутун республика ҳамда ҳудудлар кесимида келтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: