Ўзбекистон статистика қўмитаси кичик бизнеснинг илмий ишланмаларга ҳиссасини ўрганади

Дата: 17:39, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси 28-31 марта илмий ишланмалар соҳасида фаолият юиртувчи кичик бизнеснинг тадқиқи ўтказилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 27 февралдаги 11-сонли буйруғига асосан “Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга оширган микрофирма ва кичик корхоналар танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб” тасдиқланган.

Ушбу кузатувнинг мақсади – мамлакат илмий салоҳиятининг ривожланишида микрофирма ва кичик корхоналарнинг салмоғини баҳолаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.

Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалар билан шуғулланадиган микрофирма ва кичик корхоналарни мазкур сўровда фаол иштирок этишларини сўрайди.

Маълумот ўрнида айтилишича, кузатув анкетасини тўлдириш ва тўлдирилган анкеталарни тақдим этиш, жорий йилнинг 10 март куни Ўмуассасанинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган eStat 2.0 тизими орқали электрон кўринишда амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: