Ўзбекистон статистика қўмитаси муқобил энергия манбалари бўйича сўров ўтказади

Дата: 21:20, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 20 августдан 30 августга қадар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси якка ва кўпқаватли уйларда яшаётган фуқаролар ўртасида сўров ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сўров ўтказишдан кўзланган мақсад муқобил энергия манбалари ҳақида қўшимча маълумот йиғиш ва истеъмол қилинаётган энергия самрадорлигини оширишдан иборат. Ушбу сўров тадқиқи бутун республика ҳудуди бўйлаб ўтказилади. Сўров ўтказиладиган уйларнинг умумий сони 901тани ташкил қилади. Шундан шаҳар жойларда 318та, қишлоқ жойларда 583 ўйларда сўров ўтказилади”, – деб таъкидлашди Статистика қомитаси матбуот хизматида.

Тадқиқ доирасида дизел генератор қурилмалари, қуёш батареялари, қуёш коллектор қурилмалари, биогаз қурилмалари иштирокида ишлаб чиқарилган энергия ҳажмларига, умумий тизимга уланмаган стационар иситиш тизимлари, шунингдек, уйларни иситиш ва иссиқ сув билан таъминловчи иситиш станцияларининг кўмирдан фойдаланишига доир маълумотлар йиғилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: