Ўзбекистон статистика органлари 18 минг тадбиркорларни ўқитди

Дата: 13:00, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг апрел-июл ойларида Ўзбекистон давлат статистика органлари томонидан 540 ўқув-амалий машғулотлари ва амалий семинарлар ўтказилиб, уларда 18 мингдан зиёд тадбиркорлар қатнашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбирлар Давлат статистика қўмитаси томонидан республика Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси билан биргаликда ўтказилди.

Қўмитадан хабар қилишларича, семинарларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларда ҳисоботларни электрон шаклда топшириш уқувларини шакллантиришдан иборат бўлди. Улар доирасида тадбиркорларга юқоридаги масала юзасидан батафсил маълумотлар берди ва амалий аҳамиятга эга бўлган слайдлар тарқатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: