Ўзбекистон суғурта бозори 28% ўсди
Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон суғурта бозоридаги мукофотларнинг умумий ҳажми 28% ўсди ва 208 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Saipro рейтинг агентлиги маълум қилмоқда.
Ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғуртачилар йиғган мукофотлар ҳажми 24,4 млрд сўмдан ошди (+93,2%).
Ушбу ширкатларнинг бозордаги улуши 11,8% етиб, 4 фоиз пунктига ўсди.
Энг юқори ўсиш кўнгилли суғурта турларида кузатилиб, унинг ҳажми 143,5 млрд сўмни (+36%) ташкил қилди.
Мажбурий суғурталаш турлари бўйича мукофотлар ҳажми 64,5 млрд сўмни (+14%) ташкил этди.
1 апрелда республикада 27 суғуртачи фаолият юритган. Бундан 4таси ҳаётни суғурта қилиш, қолган 22таси умумий суғурта соҳасида ишлайди.
Йил бошидан бери “Agros Hayot” МЧЖ янги суғурта ширкати очилди ва ҳаёт суғуртаси соҳасида лицензия олди.


