Ўзбекистон суғуртачилари низом капиталларини 16% кўтардилар

Дата: 22:09, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг якунлари бўйича Ўзбекистон суғуртачиларининг ялпи низом капиталлари миқдори 420,7 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса 2014 йил кўрсаткичларидан 16% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Суғурта бозори иштирокчилари уюшмасидан хабар қилишларича, кейинги 6 йилда ушбу кўрсаткич 2 бараварга ўсди (200,1 млрд сўмдан 420,7 млрд сўмгача).

Суғуртачилар капитализацияси даражасининг ўсишида давлат раҳбарининг 2011 йил  31 майдаги “Суғуртачилар молиявий барқарорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарори ҳал қилувчи рол ўйнади.

Хужжатга мувофиқ, 2014 йил 1 июлдан бошлаб суғуртачилар низом капитали энг кам миқдорига янги талабалар қўйилди. Натижада суғурта бозорининг капитализацияси сезиларли даражада ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: