Ўзбекистон судлари томонидан 228 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди, холбуки ўтган беш йил мобайнида атига 7 нафар шахс оқланган эди

Дата: 08:48, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон судлари томонидан 228 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди, холбуки ўтган беш йил мобайнида атига 7 нафар шахс оқланган эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламент матбуот хизмати маълумотига кўра, шунингдек, бошланғич тергов органлари тарафидан 3,8 минг жиноят ишлари тугатилди.

Депутатларнинг таъкидлашларича, бу суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ислоҳ қилинишининг муҳим натижаси бўлди.

Эндиликда Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилдилар.

Ҳужжат қуйи палатада иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Қонун парламент юқори палатасига маъқуллаш учун юборилди.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/ekonomicheskie-sudy

Янгилик билан ўртоқлашиш: