Ўзбекистон судьяларни моддий рағбатлантириш чоралари жорий этилди
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон судьяларни моддий рағбатлантириш чоралари жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони матнида.
Шу билан бирга, малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўланади.
Шунингдек, судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.
Сурат манбаи: http://www.interfax.ru/russia/582873