Ўзбекистон Тўдакўл ва Қуйимозор кўлларини жаҳон аҳамиятига эга бўлган сув-ботқоқ ресурслари сафига киритиш ниятида

Дата: 16:45, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бухоро вилоятидаги Тўдакўл ва Қуйимозор кўлларини Рамсар конвенцияси билан қўриқланадиган жаҳон аҳамиятига эга бўлган сув-ботқоқ ресурслари сафига киритиш ниятида. Бу ҳақида Sputnik агентлиги республика Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Кўрсатилган ҳудудларнинг биохилмахиллиги 40 турдаги сут эмизувчилар, 15 хилдаги балиқлар ва судралиб юрувчилар билан ифодаланган. Кўллар ҳудудида 34 хилдаги ўсимлик бўлиб, улардан саккизтаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. 12 хили эса Марказий Осиё эндемиклари ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйича Рамсар рўйхатига Денгизкўл (2001 йил) кўли ва Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008 й) киради. “Мавжуд Рамсар ҳудудларида мониторинг, ҳудудларни қўриқлаш ташкил этилган ва ушбу сув ҳавзаларини барқарор ривожлантириш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда”, - деб таъкидлашди табиатни муҳофаза қилиш муассасасида.

Хусусан, Денгизкўл кўлида 170 ортиқ хилдаги паррандаларни, жумладан, мамлакат Қизил китобига киритилган 24 хилдаги қушларни учратиш мумкин. Икки хил қуш Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш рўйхатига кирган. Қишда кўл кўчиб юрган қушлар тўпланадиган жойга айланади, бу ерда 500 минггача орнитофауна вакиларини учратиш мумкин.

Айдар-Арнасой кўллари тизими Ўзбекистондаги энг йирик пасттекисликдаги сув ҳавзасидир. Бу ер 200 хилдан зиёд сувда сузувчи ва сувга боғлиқ қушларнинг манзилига айланган. Бу эса илмий-текшириш фаолияти учун катта имкониятлар очади. Кўлда 22 хилдаги балиқ ва етти хилдаги судралиб юрувчи яшайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: