Ўзбекистон тўқимачилари Тожикистонда янги цехлар очадилар

Дата: 15:56, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон тўқимачилари Тожикистонда янги цехлар очадилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТаГ).

“Тожикистонда исте'мол товарларига талаб юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, икки қўшни мамлакат ҳукумати Ўзбекистондан Тожикистонга трикотаж матолари етказиб бериш ҳақида келишиб олдилар”, - деб хабар қилади маҳаллий ОАВ “Узтекстилсаноат” уюшмаси матбуот хизматининг Ўзбекистон компанияларининг Душанбеда яқинда ўтказилган кўргазма ва икки мамлакат ишбилармон доиралари бизнес-форуми якунлари бўйича хабарига таянган ҳолда. Унда маҳаллий тўқимачилик корхоналари билан шартномалар тузилди.

Натижада, Ўзбекистон тўқимачилари Тожикистонда янги тикувчилик корхоналари очадилар, бу эса қўшимча иш ўринлари яратилишига олиб келади.

“Buka Boxing Sportswear” ва Душанбе бокс федерацияси, шунингдек, “Авазхон Келажак Текстил Сервис” МЧЖ ва “СОХТМОН М-21” МЧЖ ўртасида имзоланган шартномалар ҳам шунга ўхшаш самарага олиб келиши кутилмоқда.

2017-йилда икки томонлама савдо ҳажми $126,4 млндан ошди, бу ўтган йилга нисбатан 82,5% га кўпдир.

Сурат манбаи: https://ca-news.org/news:1440381

Янгилик билан ўртоқлашиш: