Ўзбекистон тўққизсонли телефон рақамлари тизимига ўтади

Дата: 10:53, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда телефон рақамларини тўққизсонли тизимга ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу ўзгариш Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоғи рақамлари тизими ва режаси”га кўра киритилмоқда. Буйруқ 2014 йил 10 январдан кучга кирган.
UNICON.UZ Илмий-техника ва маркетинг маркази департаменти бошлиғи Асилжон Мирҳабибов ICTNews нашрига берган интервьюсида айтишича, хужжат тўққизсонли рақамларга босқичма-босқич ўтиш принципини акс эттради.
Унга кўра, ҳозирда мамлакат ичида ишлатилаётган учбелгили кодлар иккибелгили кодлар билан алмаштирилади ва амалда бўлган еттибелгили рақамлар билан ишлатилади.
12 сондан иборат бўлган халқаро шаклдаги телефон рақамлари илгаригидай қолади. Барча уяли алоқа операторлари ва ҳудудлар ҳозирги ҳудудий рақамланиш ва идентификация кодларини сақлаб қоладилар. Фақат Навоий вилояти янги код олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: