Ўзбекистон тўртта Россия ОЎЮларининг филиалларини очишни режалаштирмоқда

Дата: 12:31, 03-05-2019.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон тўртта Россия олий ўқув юртларининг филиалларини очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

Ўзбекистон ТИВнинг маълумотларига кўра, 2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан икки томонлама музокаралар ўтказиш ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумига аъзо давлатларнинг 11-йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда бу ҳақда сўз юритилди.

Таъкидландики, томонлар икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган масалаларни муҳокама қилдилар, шунингдек, долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

“Учрашувда МИФИ, ВГИК, Москва энергетика институти ва Россия кимё-технологиялари университети - Ўзбекистондаги етакчи тўртта университетининг филиалларини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлар олий даражадаги эришилган келишувларнинг амалга оширилишини кўриб чиқдилар. Таъкидланганидек, томонларнинг савдо-иқтисодий келишувлар ва инвестицион шартномаларнинг салмоқли тўпламлари мавжуд. Сиёсий-дипломатик, парламентлараро, маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларда изчил амалга оширилмоқда.

"Ҳозирги вақтда томонлар ҳукуматлар раҳбарлари даражасида қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишига тайёргарлик кўришмоқда, унда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқиш мўлжалланмоқда", - дея қайд этилади хабарда.

Бундан ташқари, ташқи сиёсат идоралар раҳбарлари Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги йўналишида, жумладан, Афғонистондаги тинчлик музокаралари ва Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қайта тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар доирасида ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, вазирлар минтақада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

 

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: