Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ноёб ҳайвонлар эркин равишда овланаётгани ҳақидаги маълумотларга доир тушунтириш берди

Дата: 15:47, 10-11-2014.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистонда ноёб ҳайвонлар эркин равишда овланаётганлиги ҳақидаги маълумотларга доир изоҳ эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

«Ёввойи ҳайвонларни овлаш бўйича ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун ҳам республика фуқаролари, ҳам хорижликлар бир неча рухсат бериш жараёнларидан ўтишлари зарур. Ўзбекистон Қизил китобига кирган ёввойи ҳайвоналарни овлаш учун рухсат бериш бир неча босқичда амалга оширилади. Рухсат берувчи хужжат Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси розилиги билан Фанлар академияси илмий хулосаси асосида берилади”, – дейилади Қўмита хабарида.

Материалда келтирилган маълумотларга кўра, Қизил китобга кирган ёввойи ҳайвонларни овлаш квотаси Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланади. “Турли ҳайвонларни овлашга квота жорий этилиши браконьерлик даражасига таъсир қилувчи самарали механизмдир. Ов фаолиятини максимал шаффоф ва рентабелли қилиш табиатни муҳофаза қилиш ҳудудларини яратиш ва ривожлантиришнинг асосларидан биридир. Чунки рухсат беришдан тушган барча тушумлар ушбу мақсадларга йўлланади. Тўловлар питомниклар ва бошқа қўриқланадиган ҳудудларни қўллаб-қувватлашга сарфланади”, – деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсат бериш тартибларига доир янги қоидалар ОАВда турлича талқинларга сабаб бўлди. Хусусан, журналистлар ноёб ҳайвонларни овлашга рухсат бериш масаласида салбий фикр билдирган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: