Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги мобил илова яратилди

Дата: 22:34, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон тадбиркорлари учун Android платформасида ишловчи “Бизнес инфо” номли учун янги мобил илова яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Иловада бизнес юритиш учун зарур барча маълумотлар жамланган. “Бизнес Инфо” лойиҳаси БМТ тараққиёт дастури ва Ўзбекистон ССП томонидан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Илова www.biznesinfo.uz ахборот ресурсига боғланган ва бу бизнес соҳасидаги қонунчилик янгиликлардан вақтида хабардор бўлишга имкон беради. Маълумотнома шаклида ишловчи иловадан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш ва шахсий маълумотларни тақдим этиш шарт эмас.
Иловадан молия ташкилотлари хизматлари, ўндан ортиқ тоифалар бўйича ускуналар сотиб олиш ва сотишга доир маълумотлар, мамлакатда ўтказилаётган тендерлар, бизнесга доир кўргазмалар тўғрисидаги ахборотлар ўрин олган. Шунингдек, илова ССПга аъзо бўлиш ва у ёки бу ташкилотда қачон текширув санасини билиш имконини беради.
Иловани Google Playдан юклаб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: