Ўзбекистон тадбиркорлари ўз BUSINESS HUBларини очадилар

Дата: 16:34, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон тадбиркорлари ўз BUSINESS HUBларини очадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон тадбиркорларининг Facebookдаги Очиқ платформаси расмий саҳифасида хабар қилинишича, лойиҳанинг очилиши 30 сентябр соат 19:00да ТЧК коворкинг марказида бўлиб ўтади.

Саҳифада айтилишича, BUSINESS HUBнинг миссияси Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнесига беғараз кўмак, уларга юридик, бухгалтерлик ва аудиторлик, ходимларни бошқариш ва улар билан ишлаш, маркетинг ва сотувлар, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш масалаларида маслаҳатлар беришдан иборат.

Лойиҳа муаллифи бухгалтерия соҳаси эксперти Вероника Камышанская, ҳуқуқ масалаларида эксперт-мувофиқлаштирувчи Максим Романов ва маркетинг ва сотувлар соҳаси эксперти Олег Кузнецовлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: