Ўзбекистон таэквондчилари Олмотадан 14 медал олиб келдилар

Дата: 16:50, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – ИТФ таэквондо бўйича Ўзбекистон жамоаси Олмота шаҳрининг очиқ халқаро турниридан 14 медал олиб келдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жанубий пойтахт кубоги” мусобақаларида Ўзбекистондан 10 киши қатнашди.

Турнир якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медалларни қўлга киритди. Натижада Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: