Ўзбекистон таэквондочилари Алматида 15 медални қўлга киритдилар

Дата: 14:46, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси катталар ва ёшлар ўртасида таэквондо бўйича (WTF) Қозоғистон очиқ чемпионатида жами 15 медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, ўзбек таэквондочилари совринлари орасида 7 олтин, 4 кумуш ва 4 бронза медаллар бор.

Максим Рафалович (-80 кг), Жасур Бойқўзиев (-87 кг) ва Дмитрий Шокинлар (+87 кг) турнирнинг олтин медалларини олдилар. Никита Рафалович (-74 кг) ва Бахром Абдуллаев (-54 кг) кумуш, Тимур Ўролов (-58 кг) бронза совринига эга бўлди.

Ёшлар ўртасида “олтин”ни Чарос Каюмова, Зуҳра Очилова, Влада Пан ва Нигора Турсунқуловалар олишди, Улуғбек Тўхтасинов ва Светлана Осипова “кумуш”, Сардор Тоиров, Зария Косимова ва Гўзал Норбобоевалар “бронза”ни қўлга киритишди.

Катталар ўртасида совриндорлар ўз ҳисобларига 10 олимпиа рейтинг очколарини ёзиб қўйганлари ҳам хабар қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: