Ўзбекистон таэквондочилари Алматидаги чемпионатни муваффақиятли бошладилар
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Алмати шаҳрида таэквондонинг (WTF) йўналиши бўйича ўтказилаётган Қозоғистон Очиқ чемпионатининг биринчи кунида 5 совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Яккакурашларни ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, Баҳром Абдуллаев (-54 кг) катталар орасида “кумуш”, Тимурбек Ўролов 58 кггача тоифада “бронза”ни олди.
Ёш спортчилар орасида мусобақалар ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда Влада Пан (-59 кг)”олтин”ни, Улуғбек Тўхтасинов (-63 кг)“кумуш”ни қўлга киритди. Бронза медали (-59 кг) Сардор Тоировга тегди.
Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ва дунё вице-чемпиони Жасур Бойқўзиевлар 28 октябрда майдонга тушади. Маълумот ўрнида, ушбу мусобақа доирасида олимпиа рейтинг очколари ўйналади.