Ўзбекистон таэквондочилари БААда 16 совринни қўлга киритдилар

Дата: 20:38, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси (WTF) Фужейра (БАА) шаҳридаги Fujairah Open-2017 халқаро турнирида 3 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таэквондо Федерацияси маълумотига кўра, олтин медаллар Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев ва Даниил Ким, кумуш медални Жавоҳир Холмуродов қўлга киритди.

Юниорлар орасида “кумуш” Зуҳра Очилова, “бронза” Ислом Йўлдошeв, Динора Мухторова ва Феруза Содиқоваларга насиб қилди.

Катталар мусобақаларида кумуш медалларни Никита Рафалович, Шухрат Салаев, Нигора Турсунқулова, бронзани Валентин Хегай, Максим Рафалович, Темур Уролов, Мафтуна Эргашeва, Свeтлана Осиповалар олдилар.

БААдаги турнирда жами турли мамлакатлардан 550 спортчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: